Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1600 нафардан ошди

Самарқанд вилоятида 23 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 кишига ошиб, 1607 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 1473 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган. Ҳозирда 131 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 23 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 698 (+166) нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар нафар коронавирус инфекциясига чалинган 34 576 фуқаро соғайган. Ҳозирда 3853 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 259 нафари оғир, 116 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Самарқандда яна 13 киши коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди.