Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

Тошкентнинг Чилонзор ва Олмазор туманларида вақтинча газ таъминоти узиб қўйилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: uz.sputniknews.ru

2021-2022 йиллар куз – қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Hududgaz Poytaxt ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани «1 – Қатортол» кўчасидан ўтган ер ости ўрта босимли Д – 108 мм газ қувуридаги газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари режалаштирилган.

Қайд этилишича, 20 август куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар «1-Қатортол» маҳалласидаги 356 та ерли хонадонлар, 2 та кўп қаватли уй, 128 та хонадон, Лутфий кўчасидаги 378 та ерли хонадонлар ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, Олмазор тумани Нозиртепа кўчасидаги ўрта босимли ер ости Д — 57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари сабабли, 23 август куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Дадабоева кўчасидаги 150 та ерли хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аввалроқ, Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади, деб хабар берган эдик.

Янгиликлар