Ўзбекистонда қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади

«Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш дарахтларни кесиш учун рухсатнома бериш учун йиғимни ёки уларни ноқонуний кесганлик учун жарималарни тўлашдан озод қилмайди.

Компенсациявий экиш жойлари «Яшил боғлар» ва «Яшил жамоат парклари», ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.

2022 йил 31 декабргача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилади ва яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилади. Ҳокимликлар томонидан 1 сентябргача кузги ва 1 февралгача баҳорги кўчат экиш ҳажмлари бўйича манзилли дастур тасдиқланади.

Дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш тадбирларига маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 2 фоизигача маблағ ажратилади.

Қарор билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низомда дарахтлар ва буталарни экиш учун жойлар танлаш, уларни экиш, суғориш, озиқлантириш ва буталаш тартиби белгиланган.

Янгиликлар