Бизнес-омбудсман девони Бўстонлиқда олиб қўйилган ер учун компенсация тўламаган ҳокимликдан давлат божи ундиради

Бизнес-омбудсман Тошкент вилоятида тадбиркордан олиб қўйилган ернинг ўрнига ер ва давлат божи ундиришга ёрдам берди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
https://www.opulentinvest.com/n2y5bn8u0

Хабарга кўра, Президент ҳузуридаги Тадбиркорларнинг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил — Бизнес-омбудсман девонига Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида рўйхатдан ўтган «Chirchik Trans Impex» МЧЖ раҳбарияти хуқуқлари таъминланишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган.
https://palladiumcapital.com/ez12bx7kd

Унда Бўстонлиқ тумани хокимлиги томонидан жамиятга тегишли бўлган ер майдони Давлат ва жамоат эҳтиёжи учун олиб қўйилганлиги,  лекин  таъсисчилар томонидан бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлишига қарамай ўрнига компенсация тариқасида бошқа жойдан ер майдони ажратиб берилмаётганлигидан шикоят  қилинган. хуқуқлари таъминланишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган.

Вакил Девони ходимлари томонидан ишнинг моҳияти ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам  Бўстонлиқ  тумани хокимлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 2195-сонли қарорига мувофиқ 0,513 гектар ер майдонида жойлашган бино ва иншоотлар бузилганлиги, хокимият томонидан бузилган  бино ва иншоотлар учун компенсация тўланган бўлсада амалдаги қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилган ер майдони учун компенсация тўланмаганлиги ёки ўрнига бошқа жойдан ер майдони берилмаганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Вакил Девони жавобгар — Бўстонлиқ тумани хокимиятига тадбиркорнинг сўровига асосан бошқа ер майдонини ажратиб бериш мажбуриятини юклашни  сўраб,  Бўстонлиқ тумани Маъмурий судига ариза киритган.

2020 йил август ойида бўлиб ўтган суд муҳокамаси жараёнида томонларнинг ҳолат юзасидан фикрлари эшитилиб,  Бизнес-омбудсманнинг аризасини  қаноатлантирилган ва Бўстонлиқ тумани хокимлиги мансабдор шахсларининг ҳаракатларини қонунга хилоф деб топилган. Шунингдек,  «Chirchik Trans Impex» МЧЖ  корхонасига бузилган бино ва иншоотлар жойлашган 0,513 гектар ер майдони ўрнига бошқа ер майдони ажратиш мажбуриятини юклаш, шунингдек, Бўстонлиқ тумани хокимиятидан 2230 минг сўм миқдорида давлат божи ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Аввалроқ Бизнес-омбудсман девони Тошкент вилоятидаги корхона фойдасига 840 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб бергани хабар қилинган эди.

Янгиликлар