Фарғонада қонуний талабга бўйсунмаган 17 кишига маъмурий тартибда ҳужжат расмийлаштирилди

Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқ тартибот органларининг қонуний талабига бўйсунмаган 17 кишига маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, тадбир давомида фуқароларга тегишли бўлган 1 дона ўткир тиғли ханжар, 3 дона ўткир тиғли пичоқ, 1 дона қўлбола тайёрланган чопқи ва 3 дона биталар, шунингдек, 270 донадан зиёд турли ўлчамдаги гилза ва патронлар олинган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғона шаҳрида товламачиликда айбланиб терговдан яширинган шахс қўлга олингани, Қўқонда «Trаcker» автомашинасини олиб қочган аёлларга жиноят иши қўзғатилгани, Олтиариқда ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олингани, Фарғонада «Captiva»ни маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи аниқлангани хабар қилинган эди.