Қўқонда «Trасker» автомашинасини олиб қочган аёлларга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 19 сентябрь, шанба куни «Trаcker» автомашинасини олиб қочган аёлларга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, М.В. ва Д.Т. келишиб, А.Навоий мавзеси 62-сонли кўп қаватли уй олдидан фуқаро М.А.га тегишли «Trаcker» автомашинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган. Олиб борилган тадбирлар давомиди Қўқон шаҳар А.Навоий мавзеси 90-сонли кўп қаватли уйлар ёнидан автомашина соз ҳолда топилган, давлат рақамлари эса автомашина юкхонасида бўлган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «б» банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. М.В.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Бешариқда «Lacetti»ни олиб қочган вояга етмаган, Андижонда калити ўт олдиргичда қолган автомашинани олиб қочиб, юк машинасига урилган ҳамда Марғилонда «Жигули»ни олиб қочиб, вояга етмаган фуқароларни уриб юборган шахсларга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар