Фарғона шаҳрида товламачиликда айбланиб терговдан яширинган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳрида товламачиликда айбланиб терговдан яширинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, айбланувчи Х.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми «а» банди билан жиноят қўзғатилган.

Шундан сўнг жиноятчи терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Фуқаро 23 сентябрда қўлга олинган.

Аввалроқ Бухорода шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик учун собиқ севгилисидан минг доллар талаб қилган йигит ушлангани, Самарқандда 43 ёшли дугонасининг уятли фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 2200 доллар талаб қилган аёл қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар