Қоракўлда давлатга 29 170 тонна пахта сотиш режалаштирилгани маълум бўлди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида давлатга 29 170 тонна пахта сотиш режалаштирилган. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йилда 223 та Қоракўл фермер хўжалик раҳбарлари 8955 гектар майдонга чигит экиб, 29170 тонна давлатга пахта сотишни режалаштирган. Бугунги кунда парвариш қилинаётган гўза кўчатлари учун белгиланган агротехник тадбирлар ўз муддатида бажарилиб, пахта етиштирилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, 23 сентябрь куни Қоракўл тумани ҳокими Шерали Саломов ва сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ҳудуд раҳбарлари, ва фермер хўжалик раҳбарлари тумандаги «Чибирдон ота» зиёратгоҳига борган. Жонлиқ сўйилиб, Ўктам Исаевич Барноев руҳига Қуръон тиловат қилган. Сўйилган жонлиқ гўштлари кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Aндижон ва Бухоро вилоятларида 15 cентябрдан, Самарқанд вилоятида эса 25 cентябрдан пахта терими бошланиши маълум қилинган.

Аввалроқ Бухорода Қоровулбозордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани ҳақида хабар берилган.