Фарғонада ҳаракатланиб кетаётган енгил юк машинаси ёниб кетди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида 22 сентябрь, пайшанба куни енгил юк машинаси ёниб кетгани ҳақидаги хабарларга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, шу куни Учкўприк тумани «Боғибўстон» маҳалласи ҳудудидан ўтган Қўқонбой кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz русумли енгил юк машинасининг матор ва салон қисми ёнган. Ёнғиндан шасси ва юкхона қисми сақлаб қолинган.

Аниқланишича, ёнғинга газ турубка қисмининг носозлиги сабаб бўлган. Оқибатда ҳеч ким тан жароҳати олиб, жабрланмаган. Ҳозирда зарар миқдори ҳисобланаётгани маълум қилинган.

Янгиликлар