Қўрғонтепада сўнгги 9 ойда 22 миллион донадан ортиқ тухум етиштирилди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида сўнгги 9 ойда 22 миллион донадан ортиқ тухум етиштирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг барча тоифадаги хўжаликларида жами 27,2 минг бошдан зиёд парранда парвариши йўлга қўйилган. Таъкидланишича, 2020 йилда қарийб 740 тоннага яқин парранда гўшти етиштирилмоқда.

Хабарга кўра, 2020 йилда паррандачилик йўналишида 4 та лойиҳа ва паррандачилик йўналиши бўйича 5 та кластер ташкил қилинган. Натижада гўшт ва тухум йўналишидаги 481 минг бош паррандалар аҳолига кластер усулида етказиб берилган.

Таъкидланишича, туманда 2020 йилда 41 миллион дона тухум етиштирилиши режалаштирилган. Сўнгги 9 ойда режанинг 53 фоизи бажарилган. Бундан ташқари, 7 та янги лойиҳа ишга туширилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 4 миллиард сўмни ташкил этган.

Бундан аввал Ўзбекистонда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгилангани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Андижонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасига 10 миллиард сўм ажратилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар