Учқўрғон туман Давлат хизматлари марказига директор тайинланди

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Давлат хизматлари марказига директор тайинланди. Бу ҳақда ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: ДХА Наманган вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, Учқўрғон тумани Давлат хизматлари марказига Муқаддас Иброхимовна Жўраева директор этиб тайинланди. Ушбу тайинлов Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилди.

Муқаддас Жўраева 2020 йилнинг 21 октябрь кунидан Учқўрғон тумани Давлат хизматлари маркази директори лавозимига киришган.

У шу кунга қадар Учқўрғон тумани Давлат хизматлари марказининг ҳужжатларни қабул қилиш ва тақдим этиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда  Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят кенгашига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар