«Ҳамма туғиши шартми?» Фарзанд кўришни истамайдиган қиз унга айтилган танқидларга жавоб қайтарди

Оила қуришни, фарзандли бўлишни хоҳламайдиган ўзбекистонлик қиз унга нисбатан айтилаётган танқидларга жавоб қайтарди.

Фото: «Netdoctor»

Қизнинг сўзларига кўра, у яқинда синфдошининг онаси билан учрашиб қолган. Aёл унга ўғли (унинг синфдоши), набиралари ҳақида гапириб, қизнинг ҳам эрга тегадиган, оила қурадиган вақти келганига шаъма қилган:

«Менинг ҳали бундай режам йўқлигини айтганимда вақт ўтаётгани, кейинчалик афсусланмаслигим учун вақтида қарор қабул қилишим шартлигини таъкидлади. Мен балки туғмасман ҳам, дея қўшимча қилганимда у шунақанги ҳайратланарли даражада қарадики, худди ‘Сендeк аёл зотини ер қандай қилиб кўтариб турибди’, дегандек бўлди».

Шундан сўнг аёл унга туғиш кераклигини таъкидлай бошлаган:

«Туғиш керак, фарзанд дунёга келтириш керак! Қариганда ким ғамхўрлик қилади?! Aлбатта, туғиш керак! Қариганда кимдир қараши керак-ку? Ким сув сўраганда бир стакан сув олиб келади? Бу ўзи қанақаси, инсонлар фарзанд хоҳламаса-я?!»

Шунда у аёлга жавобан туғиш-туғмаслик инсоннинг ўз xoҳиши эканлигини айтган. Шунингдек, кексалар ғамхўрлик xoҳласа, чет давлатларга бориши мумкинлиги, кўплаб мамлакатларда қариялар учун ғамхўрлик марказлари борлигини айтган. Aёл янада ҳайратга тушган ва «Бу қандай эгоистлик? Ўзи учун яшаш?! Бу — бемаънилик!» — деб аччиқланган.

«Фарзандни фақатгина қариганда сизга хизмат қилиши учун туғиш бу эгоситлик эмасми?» — дея жавоб қайтарган у ҳам. Қиз ўз мурожаатини шундай савол билан якунлаган: «Нима, ҳамма туғиши шартми?»