Ўзбекистон cентябрь–октябрь ойларида неча долларлик автомобиль шинаси импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2020 йилнинг сентябрь–октябрь ойларида 7,3 миллион долларлик енгил автомобиль шинаси импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «drive2»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилнинг январь–сентябрь ойларида хориждан қиймати 50,6 миллион долларга тенг бўлган 2,4 миллион дона шина сотиб олган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 320,2 минг донага ёки 8,6 миллион долларга кам.

Ўзбекистонга енгил автомобиль шинаси, асосан, Хитой давлатидан (34,4 миллион доллар) олиб кирилган.

Ўтган 9 ой мобайнида енгил автомобиль шинаси энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 34,8 миллион;
  • Чехия – 8,7 миллион;
  • Корея – 5,3 миллион;
  • Россия – 1,0 миллион;
  • Туркия – 0,5 миллион доллар.

Қайд этилишича, 2020 йилда енгил автомобиль шинаси импорти, асосан, Андижон вилояти (36,9 миллион доллар), Тошкент шаҳри (7,3 миллион доллар) ҳамда Самарқанд вилояти (4,4 миллион доллар) ҳиссасига тўғри келган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелдан бойитилмаган юқори навли ун импортига чеклов қўйилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда сўнгги 8 ойда 252 минг долларлик ўсимлик ёғи экспорт қилингани ҳақида хабар берилган.