Ўзбекистонга cентябрь–октябрь ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум бўлди

Ўзбекистонга 2020 йилнинг ўтган сентябрь–октябрь ойларида хориждан 87 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Financial Tribune»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ўтган сентябр–октябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан 87 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 58 тага кўп.

Қайд этилишича, 2020 йил Хитойдан – 54 та, Кореядан – 12 та, Грузиядан – 7 та ҳамда Германия, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Чехия каби давлатлардан 14 та электромобиль импорт қилинган. Ўзбекистон октябрь ойида хориждан 5 та электромобиль сотиб олган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилда импорт қилинган электромобиллар учун 2,2 миллион доллар сарфланган.

Аввалроқ Ўзбекистонга январь—август ойларида қанча электромобиль олиб келингани маълум қилингани ҳақида хабар берилганди.