Тошкентда Nexia-3 уриб юбориши оқибатида 34 ёшли аёл вафот этди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 34 ёшли аёл 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 уриб юбориши оқибатида вафот этди.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 19 ноябрь куни соат тахминан 22:30 ларда Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи 2003 йилда туғилган А.А. давлат рақам белгиси 01 678 NFA бўлган Nexia-3 автомашинада ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 34 ёшли Р.К. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар