Андижонда оёқлари комбайнга кириб кетган эркак шифохонада вафот этди

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган Ш.А. вафот этганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, 9 ноябрь куни Ш.А. Жалақудуқ туманида комбайнга оёқлари кириб кетиши оқибатида олган жароҳати туфайли жонлантириш бўлимига олиб келинган.

Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан бемор 10 ноябрь куни вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, марҳумнинг ўлими келиб чиқиш сабабини тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқишлик учун судга оид комиссиявий экспертизаси тайинланган.

Бундан ташқари, меҳнат ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилган ёки этилмаганлиги ҳолати юзасидан меҳнат хавфсизлиги экспертизаси тайинланган.

Текшириш жараёни Андижон вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар