Дунёнинг яна 2 мамлакатида коронавируснинг янги тури тарқалди
Жанубий Америка қитъасида жойлашган Бразилия ва Эквадор мамлакатларида коронавируснинг янги тури тарқалди. Бу ҳақда 23 декабрь, чоршанба куни «ТАСС» хабар берди.
Маълум қилинишича, бразилиялик олимлар Рио-де-Жанейро шаҳрида коронавируснинг янги турини аниқлаган.
«Бизда бу мутациянинг кучайиб бораётган хавфи ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Аммо айни ҳолат вируснинг бутун штат бўйлаб айланаётгани ижтимоий масофани сақлаш чоралари ва кузатувнинг қанчалик муҳимлигини кўрсатади», — дейди Биоинформатика лабораторияси тадқиқот гуруҳи раҳбари. Мамлакат илмий ҳисоблаш лабораториясининг аниқлик киритишича, ушбу мутация катта хавф туғдирмайди.
Шунингдек, Эквадорда ҳам олимлар мамлакатда коронавируснинг янги тури тарқалганини қайд этди. Улардан бири бу мутация мамлакатда вирусга чалинганлар сонининг кўпайишига таъсир қилиши мумкинлигини айтган. «Аммо бунинг Буюк Британияда топилган штамм билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», —деб таъкидлайди Эспириту Санто университети олимлари.
Аввалроқ Буюк Британияда коронавируснинг янги тури — COVID-21 аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Европа мамлакатлари Британия билан авиақатновни тўхтатишни бошлаган.