Фоторепортаж: Туркиянинг тарихий аҳамиятга эга музей ва мақбаралари

Туркияда «Шаби арус» тадбирларида иштирок этиш учун бир гуруҳ хорижий ва ўзбекистонлик журналистлар 14–20 декабрь кунлари Туркиянинг Истанбул ва Коня шаҳарларида бўлгани ҳақида хабар берилганди.  Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу сафар давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари Коня шаҳридаги тарихий ва қадимий обидалар — Шамс Табризий мақбараси, Қоратой музейи, Оловуддин Кайқубод масжиди ҳамда Инжа минора музейида ҳам бўлди, дея хабар бермоқда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шамс Табризий мақбараси

Шамс Табризий мақбараси ва масжиди Қоратой тумани Шамс Табризий боғида жойлашган. Меъморчилик нуқтаи назаридан мақбара салжуқийларнинг анъанавий қуббасига ўхшайди. Қабр кейинроқ қурилган қўрғошинли қопқоқ билан ёпилган. Табризийнинг қабри мана шу сексия остидаги саркофагга қўйилган деб ҳисобланади.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шамс Табризий мақбараси XIII асрда қурилган. 1510 йилда амир Исхоқ Абдураззоқ томонидан таъмирланиб, масжид билан бирга кенгайтирилган. Масжид майдони билан бирга, у пирамидали устки қатлам, ташқи қаватидаги саккиз бурчакли барабан ва ички шифтига эга. Айвон шаклидаги жойда турган қабр устида қалам билан безатилган Бурсанинг ёғоч аркаси кўзга ташланади. Корпуси тошдан, конуси ғиштдан қилинган қабр 1977 йилда таъмирдан чиққан.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қоратой музейи

Қоратой музейи Оловуддин тепалигининг пастки, шимолий қисмида йўлнинг қарама қарши томонидан ўрин олган. Аввалига у мадраса шаклида фаолият юритган. Салжуқийлар даврида мадраса энг тараққий этган таълим даргоҳларидан саналган бўлиб, математика ва астрономия фанларига катта эътибор берилган. Бу ерда Жалолиддин Румий ҳам билим берган.

Мадраса ичида квадрат шаклидаги бассейн бор, унинг устида эса томда очиладиган туйнук қурилган. Кун очиқ бўлганида у очилиб, ана шу туйнукдан тушадиган қуёш нурлари сувда жилваланган. Юлдузлар акс этган осмон шаклидаги қуббада араб ёзувидаги Қуръон оятлари ҳамда пайғамбарларнинг исмлари қайд этилган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, 1955 йилда мадраса сопол буюмлар сақланадиган музейга айлантирилган. Кириш қисмидаги муқарнас меъморчилик услуби салжуқийларга хос меъморий намуна эканлигини намоён этади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида араб, салжуқий ҳамда юнон меъморчилиги услублари уйғунлашиб кетганини кўриш мумкин. Шунингдек, музейда бир-биридан бошқача рангли мозаикалар декорацияларини томоша қилиш мумкин.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Оловуддин Кайқубод масжиди

Оловуддин Кайқубод масжиди шаҳарнинг худди шу номдаги марказий тарихий тепалигида жойлашган. Мазкур ҳудудда салжуқий ҳукмдорларнинг қабрлари ўрин олган. Масжидни таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари 1219 йилда Кайковус I султонлиги даврига тўғри келади. Шимолий тарафдаги маҳобатли фасад айнан унинг ҳукмронлигида қурилган.

Ўша вақтда бошланган султонларнинг мармардан қилинган мақбаралари бунёд этилиши Кайковуснинг ўлими сабаб тўхтаб қолган. Қайта қуриш ишлари унинг укаси Оловуддин Кайқубод I даврида бошланди. Унинг фармони билан масжиднинг асосий залида 1235 йилда 42 та устун ўрнатилган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Масжиднинг йирик пештоқи оч ва тўқ рангдаги мармардан қилинган. Айни вақтда шарқий томондан ичкарига кириш мумкин. Масжидда дафн қилинган султонлар ичида Масъуд I, Қилич Арслон II, Қилич Арслон IV, Кайхусрав I, Оловуддин Кайқубод I, Кайхусрав ва бошқаларнинг қабртошлари бор.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Инжа минора музейи (мадрасаси)

Инжа минора мадрасаси (ингичка минора) XIII асрга оид Ислом таълимоти мактабларидан саналади. Эндиликда у ўйилган тош ва ёғоч санъати намуналари сақланувчи музей сифатида ишламоқда. Қоратой каби ушбу музей ҳам аввалига мадраса бўлган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Музейда салжуқийлар ва қорамангулларфлар даврига оид ўйма тош ва ёғоч санъати намуналари, тош ва мармар буюмлар мавжуд. Уларни кесишда ўзига хос техника, геометрик ва табиий дастгоҳлардан фойдаланилган. Салжуқийлар империяси рамзи — икки бошли бургут ва қанотли фаришталар тош плиталарни безаб турибди.

Унинг атрофида таълим хоналари жойлашган. У кичик деразалар ва шифтга илинган фонарлардан ёритилади. Ташқи қисми тош, ички ва бошқа қисмлари ғишт ва бошқа хом ашёдан қурилган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Янгиликлар