Қайси ўқитувчилар мажбурий аттестациядан ўтказилмаслиги айтилди

Мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог ходимлар сафи кенгаймоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 120-сон қарори қабул қилинган.

Унга кўра, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
  • ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган муддат қолган педагог ходимлар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Мазкур қарорга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимча киритилган.

Янгиликлар