Андижонда 25 август куни ҳаво бир оз булутли бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 25 август, сешанба куни Андижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «uzavtoyul.uz»

Унга кўра, Андижонда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республика тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16—21 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.