Aндижонда 4 минг долларга эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи ушланди

Aндижон вилоятида 4000 доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган Aндижон давлат университети ўқитувчиси A.Х. ушланди. Бу ҳақда «Tez News»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Aндижон вилоят бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Aндижон давлат университетининг ўқитувчиси A.Х. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро О.A.нинг ишончига кирган.

Фуқарони AДУнинг Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт йўналишига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган ўқитувчи бу иши эвазига 4000 доллар олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижонда 8 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган доцент 2 минг доллар олаётганда ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Бухоро давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3800 доллар пора олган шахслар қўлга олингани маълум қилинди.

Янгиликлар