«Ўзгидромет» Наманганда 25 август куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 25 август, сешанба куни Наманган вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Унга кўра, Наманганда ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсиб, 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20—25 даража илиқ, кундузи 32—37 даража иссиқ бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12—17 даража илиқ, кундузи 19—24 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар