Самарқандда 18 кишида коронавирус аниқланди, 47 нафар бемор касалликдан соғайди

Самарқанд вилоятида 23 август соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 кишига ошиб, 1625 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вилоятда айни пайтга қадар 47 нафар бемор соғайиб, жами тузалганлар сони 1520 кишига етди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда инфекция қайд этилганлар сони 38 946 (+76) нафарни ташкил этмоқда. Жами 34 987 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Мамлакатда 3 686 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

Янгиликлар