Сурхондарёда собиқ аёли ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак 20 йилга қамалди

Сурхондарёда 38 ёшли эркак собиқ турмуш ўртоғи ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 апрель куни сариосиёлик 38 ёшли эркак Шўрчи туманида яшовчи собиқ турмуш ўртоғининг яшаш хонадонига боради ва ухлаб ётган жойида унинг бўйин аъзолари, кўкрак олди ва орқа соҳаларига пичоқ санчган.

Қотиллик ҳаракатини давом эттирган собиқ эр, бошқа хонада ухлаб ётган қайнонасини ҳам бўғиб, бўйнига пичоқ тортган.

Қотилликни яшириш учун Россияга қочиб кетган эркак Домодедово аэропортида Ички ишлар органи ходимлари томонидан ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

Мазкур жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари ЖИБ Шўрчи туман судида кўриб чиқилган.

Унга кўра, қотилликни содир этган шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж» бандлари билан 20 йил муддатга озодлик маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Янгиликлар