Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Полковник Анвар Ортиқов 24 октябрь куни Миллий гвардия Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Ортиқов Анвар Раҳимбоевич Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Полковник Ўткир Холбоев 23 октябрь куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Баҳодир Тошматов Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимини тарк этган.