Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб ўқувчиларининг сўнгги 6 йилдаги кўрсаткичи инобатга олинади

Ўзбекистонда ОТМга кириш имтиҳонларида мактаб ўқувчиларининг сўнгги 6 йилдаги кўрсаткичи инобатга олинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Фото: «Tez News»

«Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади», — дейди Шерзод Шерматов.

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга имтиҳонсиз давлат гранти асосида кириши бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.