Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган қизни табриклади

Афруза Ҳамдамова – шахмат бўйича Ўзбекистон тарихида қизлар ўртасида илк жаҳон чемпиони бўлганди. Саида Мирзиёева Афруза Ҳамдамовани ушбу ғалаба билан табриклади.

Президент ёрдамчисининг сўзларига кўра, Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган.

«Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлди! Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони! Табриклайман, Афруза!

Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур! Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат», — дейди Саида Мирзиёева.

Янгиликлар