Навоий ҳокими ёшларга ўрнини бўшатиб берди — фото

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов билан 23 декабрь куни бир гуруҳ етакчи ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда ҳоким ўз жойини ёшларга бўшатиб берган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, «Ёшлар фестивали» доирасида ўтказилган «Мен ҳам ҳоким бўламан» лойиҳаси давомида вилоят сардорлар кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар иштирок этган.

Таъкидланишича, уларга ҳокимликнинг барча масъулияти, оғир-енгилини тўла ҳис этиши учун ҳоким ўрнида «топшириқлар» беришга ҳам рухсат берилган. Ёшларга ҳар бир топшириқ ижросидан келиб чиқиб, унинг мақсади, ишлаш механизми ва негизидаги муаммо-ечимлари юзасидан  хулосалар берилган.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

«Кучли давлат ортида доим салоҳиятли, юқори савияли инсонлар туради. Сизларни Ватанимизнинг билимли, салоҳиятли, дунёқараши кенг инсонлар бўлиб етишишингиз давлатимиз раҳбарининг ўз олдига қўйган асосий мақсадидир.

Юртбошимизнинг ана шу каби улуғ мақсадларини амалга оширишда яқин кўмакчи бўлиш уларнинг вилоятлардаги вакили бўлмиш биз ҳокимларнинг асосий вазифаларимиздан бири саналади. Лекин бу учун сизда ҳам интилиш ва ҳаракат бўлиши лозим», — дейди Навоий вилоят ҳокими Қобил Турсунов.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, aввалроқ Навоий вилояти ҳокими Тошкентда ёшлар билан учрашгани хабар қилинганди.

Янгиликлар