Навоий вилояти ҳокими Қозоғистон делегацияси вакили билан меморандум имзолади

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг Туризм соҳасидаги йирик вазирлик ва ассосациялари билан туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, Навоий вилоятида зиёрат туризмини янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси «Tez News»га маълум қилди.

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Таъкидланишича тадбир доирасида меморандуми имзоланиши билан бирга Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган туркомпаниялар ва Қозоғистоннинг йирик туркомпаниялари ўртасида ҳам икки томонлама ҳамкорлик келишувларига эришилган, тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам меморандумлар имзоланган.

Мазкур меморандумга кўра, эндиликда:

  • Навоий вилоятининг мавжуд туризм имкониятлари Қозоқистоннинг ОАВ ларида тарғиб этилади;
  • Қозоғистондан Навоий вилоятига туристлар оқими кучайтирилади ҳамда вилоятга доимий тарзда Қозоқистон саёҳларининг ташрифини ташкил этиш борасида манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Навоий вилоятида мавжуд туристик масканларни Қозоқистон билан хамкорликда доимий тарғиб этилади;
  • Вилоятда фаолият олиб борувчи туристик компаниялар ҳамда, Қозоқистон туристик компаниялари ўртасида доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва саёҳатчиларни доимий йўналтириш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилиши чораларини кўрилади;
  • Навоийда халқаро савияда бўлиб ўтувчи тадбирлар (туристик ярмаркалар, кўргазмалар, фестиваллар)да Қозоғистон аҳолисини доимий тарзда иштирокини таъминланади;
  • Қозоғистон томонидан чиқарилувчи қарорлар ҳамда фармонларга Навоий вилоятига саёҳатларни ташкил этиш бўйича тегишли таклифларни киритилади;
  • Хар йили 18 май санасида Айтики Би зиёратгоҳида бўлиб ўтувчи тадбир кенг кўламли тадбир сифатида ўтказилади;
  • Навоий вилояти ёшлари ҳамда Қозоғистоннинг фаол ёшлари ўртасида Навоий вилоятида халқаро ёшлар форумини ташкил этилади;
  • Қозоқ киномотогрофлари билан Навоий вилоятининг тарихий масканлари ва Айтики би тўғрисида хужжатли филм суратга олинади.

Шунингдек, ҳужжатни имзолаш маросимида Навоий вилояти кўп миллатли халқ ҳисобланиб, Томди, Конимех ва Учқудуқ туманларининг аксарият аҳолиси қозоқ ва қорақалпоқ миллатига мансублиги, уларнинг ҳар бири ўз маданияти, урф одати, анъаналарига эга ҳолда,  миллатлараро дўстлик ва тотувлик хам чамбарчас боғлиқ эканлиги таъкидланган.

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Тадбир якунида Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги Туризм департаменти халқаро ҳамкорлик бошқармаси рахбари ҳамда «Ўзбекистон» туристик брендининг Қозоғистондаги элчисига Навоий вилояти ҳокими томонидан Навоий вилоятининг Қозоғистондаги фахрий туризм элчиси мақоми берилган.

Бундан ташқари, Қозоғистон делегацияси вилоятининг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиб, Нурота туманидаги Чашма комплекси ва Қозоқ халқининг буюк кичик жуз аждодларидан бири бўлган «Айтеке би» зиёратгоҳи, Конимех тумани «Конимех Эко Парк» дам олиш масканларига ҳамда Кармана туманидаги «Мавлоно Ориф Деггороний», «Қосим-Шайх», «Мирсаид Бахром», Қизилтепа туманининг «Тош масжид» маданий мерос объектларида бўлган.

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

Аввалроқ Навоий вилояти Конимех туманида 2 минг нафардан ортиқ саёҳни қабул қилувчи экотуризм маркази фаолият юритаётгани ҳамда Навоий шаҳри Ёшлик маҳалласи ҳудудида 16 ноябрь, душанба куни салкам 65 миллиард сўмга қурилган меҳмонхона фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар