Ўзбекистонда 2020 йилда қанча фуқаро мономарказларга иш сўраб мурожаат қилгани очиқланди

Ўзбекистонда 2020 йилда Бандликка кўмаклашиш марказларига 1 миллион 96 минг нафар фуқаро мурожаат қилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган йиғилишда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов маълум қилди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, уларнинг 362 минг нафарига ишга жойлашиш бўйича кўмак берилиб, 521 минг нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган.

Шунингдек, брифингда 36 минг нафар фуқарога деҳқончилик қилиши учун субсидиялар ажратилгани ҳамда 12 минг нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун субсидия берилгани таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда қанча ишсиз фуқарога нафақа тайинлангани ва Ўзбекистонда ишсизлик нафақасини тўлаш тартиби ўзгаргани маълум қилинган.