Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож 400 минг аҳоли қандай қилиб даромадга эга бўлади? Адҳам Икрамов маълумот берди

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов 23 декабр куни палатанинг навбатдан ташқари президиум йиғилишида республикада 400 минг аҳоли қандай қилиб даромад манбаига эга бўлиши хусусида маълумот берди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Ўтказилган йиғилиш давомида палата раиси «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»га киритилганларнинг ҳаммаси ҳам тадбиркор бўла олмаслигини, уларнинг асосий қисми касб-ҳунар ўрганиш истагини билдираётганлигини таъкидлаган. Шу боис, Савдо-саноат палатаси бизнесга қизиқиши бўлганлар тадбиркорликка, қолганлар эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунарга ўқитилаётганлигини айтиб ўтган.

«Агар ҳар бир тадбиркор ўз ҳудудидаги ‘темир дафтар’, ‘ёшлар дафтари’ ҳамда ‘аёллар дафтари’га киритилган ва албатта касб-ҳунарга ўқитилган фуқаролардан имконияти доирасида камида 1 нафарини иш билан таъминласа, ўртача ҳисобда 400 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли даромад манбаига эга бўлади. Шу тариқа улар орқали ўртача 3 нафар оила аъзоси (жами 1,2 миллион киши) бундан манфаатдор бўлади», — дейди Савдо саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шунингдек, йиғилиш давомида Адҳам Икрамов тадбиркорларнинг касб-ҳунарга эга бўлган, ёш ва шижоатли ходимларга ҳар доим эҳтиёжи бўлганлигидан келиб чиқиб, улар билан биргаликда «Хар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» ташаббусини илгари суриш таклифини билдирган. Бундан ташқари, бу борада йиғилишда видеоконференцалоқа тарзида иштирок этаётган ҳудудий тадбиркорлар ва ҳоким ўоҳриньҳбосарлари фикрлари билан қизиққан.

Таъкидланишича, 2020 йилда янги кичик бизнес субъектлари ташкил этиш прогнозлари Сирдарё (75 фоиз), Сурхондарё (76 фоиз) ва Тошкент (76 фоиз) вилоятларида лозим даражада бажарилмаган. Бу борада сўнгги икки йилда ҳудудлар орасида Навоий, Самарқанд, Наманган ва Хоразм вилоятлари тижобий тажрибага эга бўлган.

Фото: «Tez News» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Аввалроқ Ўзбекистонда пандемия даврида қанча тадбиркордан солиқ ундирилмагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар