Ўзбекистонда 25 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати маркази 25 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–5 даража совуқ, кундузи 3–2 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–3 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–5 даража совуқ, кундузи 0–5 илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–3 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 5–0 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар