Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи фуқаронинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар ушланди.

Маълум қилинишича, самарқандлик 42 ёшли шахс танишлари билан жиноий тил бириктириб, Кармана туманида яшовчи фуқаронинг 31 бош қўйини ўғирлаб, жабрланувчига 45 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказган.

«Ўзим кечки пайт ўша ердан ҳайдаб чиқиб, бозорларда сотганман», — дейди қўлга олинган шахслардан бири.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.