Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда 16 киши зилзила оқибатида вафот этган

Ўзбекистонда сўнгги 10 йилда олти маротаба 6−8 балли зилзила содир бўлган. Бу ҳақда 25 март куни АОКАда ФВВ, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, ушбу 6 та зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган. Иқтисодий зарар миқдори 84 млрд сўмни ташкил этган.

6−8 балли зилзилалар:

  • Кон зилзиласи — 2011 йил (8 балл);
  • Туябўғиз зилзиласи — 2013 йил (7 балл);
  • Маржонбулоқ зилзиласи — 2013 йил (8 балл);
  • Китоб ва Бахмал зилзилалари — 2016−2017 йиллар (7 балл);
  • Бойсун зилзиласи — 2022 йил (6 балл).

Матбуот анжуманида, шунингдек, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 2023 йил 1 январдан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8−6.8 бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилгани маълум қилинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўрта денгиз — Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

Янгиликлар