Тошкент вилоятида 2 киши ўлдирилиб, ёқиб юборилди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро икки кишини пичоқлаб ўлдирди ва жиноятни яшириш мақсадида жасадларни ёқиб юборди.

Унга кўра, жорий йилнинг 23 март куни соат 14:30 ларда маҳаллий МЧЖда агроном бўлиб ишлаган 1961 йилда туғилган К.А. ҳамда жамият мутахассиси 1984 йилда туғилган С.Г. Янгийўл туманида яшовчи Б.Ж.ни олдига бориб, унга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдорда ҳақ талаб қилган. Шу вақт уларнинг ўрталарида келиб чиққан низо жараёнида Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кириб, иккаласини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг у ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, тана қолдиқларини ариқ бўйига ташлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «ж», «и» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Янгиликлар