Ўзбекистонда ОТМга киришда тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

Давлат комиссияси баёни билан 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра:

Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:

  • Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
  • Математика — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.
  • Ўзбекистон тарихи — 10 та савол. Ҳар бири учун 1,1 баллдан, максимал балл — 11 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 33 балл.

Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:

  • 1-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 3,1 баллдан, максимал балл — 93 балл.
  • 2-фан — 30 та савол. Ҳар бири учун 2,1 баллдан, максимал балл – 63 балл.

Жами тўплаш мумкин бўлган балл — 156 балл.

Умумий ҳолда, 2022/2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни ташкил этади.

Таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари билан юқоридаги PDF-файл орқали танишишингиз мумкин.

Янгиликлар