Наманганда Nexia-2 ҳайдовчиси икки кишини уриб юборди

Наманганда 25 ёшли ҳайдовчи икки пиёдани уриб юбориши оқибатида улардан бири вафот этди.

Кеча, 24 май куни соат 22:45 ларда Давлатобод тумани И.Каримов кўчасида 1998 йилда туғилган фуқаро Nexia-2 машинасини бошқариб кетаётиб, йўлдан ўтаётган 1999 ва 2002 йилда туғилган пиёдаларни уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган. Аммо бошқарма уларнинг айнан қайси бири вафот этганини очиқламаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар