Сирдарёда Isuzu билан тўқнашган Damas сочилиб кетди

Сирдарёда Damas русумли автомашина Isuzu юк машинаси билан тўқнашиб кетди.

Аниқланишича, воқеа кеча, 24 май куни соат 02:20 ларда Мирзаобод тумани Деҳқонобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 21,6 километрида содир бўлган. «Термиз-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Damas русумли транспорт воситаси шу йўналишда ҳаракатланаётган Isuzu русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Ушбу автоҳалокат оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.