Мирзиёев ЕОИИ кенгашида Тошкентдан қатнашадиган бўлди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Евроосиё иқтисодий иттифоқи кенгаши йиғилишида видеоконференцалоқа орқали иштирок этади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг тор доирадаги мажлисида маълум қилди.

Унинг айтишича, бугун, 25 май куни йиғилиш қатнашчилари тор доирада фикр алмашади, сўнгра кенгайтирилган таркибда учрашув давом этади.

«Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам видеоконференцалоқа орқали иштирок этади. Айни пайтда у муҳим, юқори даражадаги ички сиёсий жараёнларни олиб бормоқда. Шахсан қатнашмаётгани учун уни тўғри тушинишингизни сўради. Шунга қарамай у иштирок этади», деган Путин.

Шунингдек, Путин кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев қатнашишини, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон эса видеоконференцалоқа орқали иштирок этишини билдирган.

Маълумот учун, ҳозирда учрашувда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович ҳам иштирок этмоқда.