Андижонда 26 август куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 26 август, чоршанба куни Анижон вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Унга кўра, Андижонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Шунингдек, Андижонга кўшни ҳудуд Наманганда ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Янгиликлар