Андижонда COVID-19’гa чалинган 6 нафар бемор тузалди

Андижон вилоятида 25 август куни коронавирусга чалинган 6 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 1174 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 1149 нафари касалликдан соғайган, 2 киши вафот этган.

Маълумот учун, мамлакатда жами 35 983 (+432) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган. 3 394 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 664 (+23) нафарни ташкил этмоқда. 

Янгиликлар