Go Pharm мобиль иловаси зарур дориларни етказиб беришга ёрдам беради. Агар сотиб олинган дорилар 150 минг сўмдан ошса, етказиб бериш бепул

Дори-дармонларни етказиб бериш хизматидан фойдаланган маъқулми? Ёки аввалгидек дорихоналарга бирма-бир кириб излаганми? Бу саволларга энди Go Pharm иловасидан жавоб топишингиз мумкин.

Иловада нархлар уйингиз атрофидаги дорихона нархларидан арзонроқ, чунки Grand Pharm ҳамкор тармоғи барча маҳсулотларни 10%лик махсус чегирма билан тақдим этади.

Етказиб бериш курьерлик хизмати орқали амалга оширилади: юкхонаси тўлиқ жиҳозланган манёврли скутер, ўз касбининг устаси бўлган курьерлар ҳамда сифатли ва ҳамёнбоп нархдаги хизмат орқали буюртмангиз нафақат тез етиб боради, балки хавфсиз ҳам бўлади.

Тошкентнинг исталган нуқтасига бепул етказиб бериш имконияти эса шаҳримиздаги онлайн хизматларнинг афзалликларидан биридир. Кундалик ишлар билан шуғулланаётганингизда ёки офисдалигингизда яқинларингизга масофадан туриб ҳам ғамҳўрлик қилишингиз мумкин. Керакли дори маҳсулотларини қулай вақтда эшингизгача ёки касалхона палатасигача етказишга буюртма беринг. Go Pharm билан бирга ўзингиз ва яқинларингизга ғамҳўрлик қилинг.

Иловани компания сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/gopharm.uz

Instagram: @gopharm.uz

Мурожаат учун телефон: +998 (71) 205 08 88

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар