Наманганда 26 август куни ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади

«Ўзгидромет» Наманган вилоятида 26 август, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «UzNews.uz»

Унга кўра, Наманганда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида ҳам ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 13-18 даража бўлади.

Янгиликлар