Наманганда «Ёшлар қаноти» 3 млрд сўмдан ортиқ ҳомийлик ишларини амалга оширди

Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Наманган вилоят кенгаши «Ёшлар қаноти» томонидан «темир дафтар» рўйхатидаги ва вақтинча ишсиз фуқароларга 3 миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЎзЛиДеП Наманган вилоят кенгаши матбуот хизмати

Хабарга кўра, «темир дафтар» рўйхатидаги ва вақтинча ишсиз бўлиб,  қамбағаллик рўйхатига кириб қолган фуқароларга  3 миллиард сўмдан ортиқ  ҳомийлик ишлари амалга оширилган. 300 дан ортиқ учрашувлар ташкил этилган, 20 нафар тадбиркорлик субъектлари муаммолари ўрганилган. 40 дан ортиқ масалалар жойида ижобий ҳал этилган. 16 та муаммолар аниқланиб, мазкур масалалар юзасидан 3 та депутатлик сўровлари чиқарилган.

Наманган вилояти органлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ҳамда манфаатдор ташкилотлар вакиллари томонидан 3 та таклиф, 2 та ташаббус, 4 та ечимини топмаётган масалалар бўйича муаммолар билдирилган.

Аввалроқ Жомбойда «ЎзЛиДеП» депутатлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатгани хабар берилган эди.

Янгиликлар