Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

«Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан бу хабар рад этилади», — дейилади вазирлик хабарида

Маълумот учун, Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбек Миллий академик драма театри актёри Саида Раметова «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Аввалроқ Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, хонанда Каниза ва «Беном» гуруҳи вакилии Комил коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар