Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати бюджет маблағи ҳисобидан қурилган амфитеатрнинг ҳозирги аҳволини танқид қилди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут туманида бюджет маблағлари ҳисобидан қурилган амфитеатрнинг ҳозирги аҳволи кучли танқид остига олинди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Ургут туман ҳогимлиги матбуот хизмати истироҳат боғининг ёнида жойлашган амфитеатрнинг аҳволи юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Туманимизда олиб борилаётган қурилиш-ободончилик, ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда Ургут истироҳат боғининг ёнгинасида жойлашган амфитеатрнинг бугунги ҳолатига қандай баҳо беришни ўйлаб қоласан киши.

Туманимизнинг  Қоқ марказида одамлар дам олиш мақсадида ташриф буюрадиган, бюджет маблағлари ҳисобидан қуриб битказилган амфитеатрнинг ҳозирда қай даражадалигини кўриб баҳо бериш қийин эмас», — дейилади туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Андижон шаҳридаги «Наврўз» маҳалласининг 1-тор саноат кўчасида яшовчи фуқароларнинг маҳалла ҳолати ёмонлиги тўғрисидаги мурожаатига кўра ушбу манзилда ободонлаштириш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган.

Шунингдек, Олтиариқда «Дарахтларни суғориш ҳафталиги» доирасида 38 та қабристондаги дарахтлар суғорилгани хабар қилинган эди.