Арманистонда давлат тўнтариши уюштиришда гумонланиб 8 киши ҳибсга олинди
Арманистонда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринганликда ҳамда Бош вазир ва ҳукумат аъзоларига суиқасд уюштирганликда гумонланиб, саккиз киши ҳибсга олинди. ҳибсга олинди.
Арманистон Миллий хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, “Салибчилар” ҳарбий-ватанпарварлик жамияти аъзолари ўзаро олдиндан келишиб, ўзларида сақланаётган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни жиноят қуроли сифатида қўллаш орқали ҳокимиятни эгаллаш учун ўзаро тил бириктирган.
Кўздан кечириш чоғида ўқотар қуроллар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, пневматик тўппончалар, ўқ ўтказмайдиган жилетлар, телекоммуникация воситалари, компьютерлар, турли ёзув ва ҳужжатлар бўлган ноутбуклар топилган.
Арман матбуотининг аниқлик киритишича, ҳибсга олинганлар орасида Бош вазир Никол Пашиняннинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланаётган “Эркрап” кўнгиллилар уюшмаси раисининг собиқ ўринбосари Алберт Базеян ҳам бор.
Ҳозирда ҳибсга олинганлар устидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.