Избосканда Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди (фото)

Андижон вилояти Избоскан туманида Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокимлигининг фаоллар залида байрам тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тадбирда Избоскан тумани ҳокими Серобиддин Исмоилов Ички ишлар ходимларини касб байрамлари билан табриклаб фахрий ёрлиғи ҳамда эсталик совғаларини топширган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу билан биргаликда Избоскан тумани ИИБ бошлиғи Б.Бахромов Шавкат Мирзиёевнинг Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик нутқини ўқиб эшиттирган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Избоскан тумани ИИБ Профилактика инспектори катта сержант Режапов Фурқатга навбатдаги лейтенент махсус унвони топширилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Профилактика инспектори сафдор Юлдашев Жамшитбек навбатдаги лейтенент махсус унвони билан тақдирланган. Туман ИИБ Профилактика инспектори катта лейтенент Тешабоев Ахмаджонга эса навбатдаги капитан махсус унвони берилган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллаганди. Шунингдек, Наманганда 10 нафар ҳарбий Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тақдирлангани маълум қилинди.

Мавзуга доир:

Асакада 25 октябрь — «Ички ишлар органлари ходимлари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Қўқон шаҳрида 25 октябрь — «Ички ишлар органлари ходимлари куни»га бағишланган тадбир бўлиб ўтди