Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Акбар Алиев вафот этди

Қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди 1936 йилда туғилган Акбар Алиев вафот этди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати

Маълумот учун, Алиев Акбар Тожибоевич 1936 йилда туғилдан. 1998 йилдан бошлаб Фанлар академияси умумий ва ноорганик кимё институтида лаборатория мудири лавозимида ишлаган. Шу давр мобайнида институтда ишлаб чиқарилган янги ўғитлар, дефолиантлар устида тадқиқотлар олиб борган.

Кайд этилишича, у биологик актив моддалар ва уруғларни экишдан олдин ишлов берадиган препаратларни бирламчи агрокимё ва микробиологик тадқиқотлар устида ишлаган. Шунингдек, 1972—1974 йилларда Афғонистонда лаборатория раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг бўз ва ўтлоқи тупроқларида биринчилардан қўлланиладиган азотли ўғитларни пахта ўсимлигида нишонланган азот 15N ёрдамида балансини аниқлаган. Олинган илмий натижаларнинг кўпчилиги заводларга ва қишлоқ хўжалигига жорий қилишга тавсия қилинган.

Аввалроқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этганди.

Янгиликлар