Қувада «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» акцияси доирасида юриш марафони ташкил этилди (фото)

Фарғона вилояти Қува туманида 24 октябрь, шанба куни юздан зиёд фуқаро иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Қува тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 24 октябрь куни Қува тумани ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, уюшмаган ёшлар, корхона, ташкилолот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилган.

Фото: Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Иштирокчилар тумандаги «Гулобод» маҳалласида жойлашган туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби футбол ўйингоҳида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажарган.

Фото: Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Қува туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Фурқат туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар